27 Октябр 2023 йил 2032

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг масъул ходимлари ИИВ Навоий академик лицейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг масъул ходимжлари ИИВ Навоий академик лицейига ташриф буюрди. Ташриф иштирокчилари ўрганишлари давомида муассасада жорий этилган ўқув жараёнлари, дарс машғулотлари ўқувчилар учун яратилган шароитлар- жумладан ётоқхона, ошхона ва махсус синф хоналари кўргазмали ўқув қуроллар билан яқиндан танишди. Сўнг лицей ходимлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар лицей ходимлари, ўқитувчи педогоглар, ўқувчилар хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидланди. Шунингдек, жойлардаги айрим ИИВ таълим муассасаларида учраётган салбий ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари мисол келтирилди. Бундан ташқари, ёшларимиз ижтимоий тармоқлар орқали таъқиқланган сайтларга киришлари натижасида турли экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилаётгани сабабли интернет тармоқларидан фақат зарур бўлганда ва унумли фойдаланиш кераклиги тушунтирилди ҳамда келгусида олий таълимга ўқишга кириш жараёнларини коррупцияга йўл қўймасдан амалга ошириш акс ҳолда  Шахсий хавфсизлик бошқармасига мурожаат қилишлари тушунтирилди. Ўқувчи ва ота-оналарга шу мазмундаги буклетлар тарқатилди.

Навоий виояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech