7 Март 2025 йил 1164

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий Гвардия Қўмондонлиги билан ҳамкорликда  имзоланган меморандум асосида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида  ўқув семинар-тренинг ташкил этилди

  Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг касбий масъулияти уларнинг кўникма ва малакаси, сиёсий салоҳияти, қоидаларини бузувчи шахслар хатти-ҳаракатларини олдиндан сезишга қодирлиги билан изоҳланади.

  Ходимларда ана шундай руҳий-психологик ҳолатларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий Гвардия Қўмондонлиги билан ҳамкорликда  имзоланган меморандум асосида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида семинар-тренинг ташкил этилди.

  Семинарда ИИВ психологик таъминлаш бўлими катта психолог-полиграфологи, катта лейтенант Науфал Турғунов ходимларнинг шахсий, гуруҳлараро муносабатларини ижтимоий-психологик қонуниятлар асосида ўрганиш ва соғлом психологик муҳитни татбиқ этиш ҳақида сўз юритиб,  бу борада янгидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва манзилли учрашувлар ҳақида маълумотлар бeрди.

  Тадбир давомида Навоий вилоят ИИБ мутахассис психологи  томонидан ишлаб чиқилган руҳий психологик ҳолатини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва салбий ҳолатларни олдини олиш  ва бартараф этиш механизмлари ҳамда психокоррекцион машғулотларни  амалга оширишга доир тажрибалар психологик методлари  ёрдамида тушунтирилди.

  Қатнашчилар ўзларини психологик бошқаришнинг баъзи бир усуллари, ўз устида муваффақиятли ишлаш учун керакли шароитлар яратиш йўллари, шахсий ҳаётда, вужудга келадиган муаммоларни олдини олиш ҳамда уларга ечим топиш, шахсий кўникмалар ривожланишини мукаммаллаштириш техникалари билан танишишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech