7 Ноябр 2023 йил 754

Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги доирасида Қизилтепа туманида футбол мусобақаси ташкил этилди

«Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги» давомида ходимларнинг касбий малакаси ҳамда кўникмаларини янада ошириш жисмоний маданиятини шакллантириш мақсадида Қизилтепа туманидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада туман ИИБ, 7532-ҳарбий қисм хизматчилари, ҳамда 5-сон ЖИEК ходимларидан иборат жамоалар ғолиблик учун куч синашдилар. Муросасиз ва қизиқарли рақиблар учрашувида Қоровул қўшинларига қарашли 7532 ҳарбий қисм 3-батальони ходимларига омад кулиб боқди, улар жамоалар орасида биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин туман ИИБ, 3-ўрин 5-сон ЖИЭК ходимларига  насиб этди. Ғолиб жамоалар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech