Навоий вилояти ИИБда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматининг 6 ойлик фаолиятига бағишланган сарҳисоб йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 2 чораги давомида Ички ишлар ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.
Даставвал, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шокиржон Садиков сўзга чиқиб кун тартибидаги масалалар билан йиғилганларни таништирди. Жараёнда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда унинг бўлимлари раҳбарлари ва ўринбосарлари сўзга чиқиб, шахсий таркиб билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик шунингдек, мурожаатларни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб этилди.
Тадбирда йиғилганларга таҳлилий рақамлар эшиттирилиб, ижобий натижалар билан бир қаторда хато ва камчиликлар муҳокама этилди. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари имижини ошириш ҳамда хизмат сифатини яхшилашда қонунчиликка қатъий риоя этилиши, хизмат интизоми ва нормаларни масъулият билан бажарилиши каби масалаларга жиддий эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати